Линклар

Пайшанба кунги Лондон портлашларидан кейин Италияда ўтказилган икки кунлик хавфсизлик операцияларида 142 одам ҳибсга олинди.


“ANSA” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ломбарди вилоятида ўтказилган тадбирларда икки минг карабинер, яъни, полиция ходими қатнашган. Ҳозирда вилоят вокзаллари, метро станциялари ва бошқа муҳим ебъектларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Вилоят полицияси бошлиғи генерал Антонио Геронга кўра, асосий операциялар Милан шаҳрида ўтган.
Айни пайтда, бугун пойтахт Римдаги “Фиумичино” аэропортининг Британия, Исроил ва АҚШ ҳаво йўллари компаниялари жойлашган залида эгасиз шубхали пакет топилди. Шундан кейин залдаги одамлар вақтинча хавфсиз жойга эвакуация қилинди.
XS
SM
MD
LG