Линклар

Ироқда исёнчилар Бағдод шаҳридаги нефтни қайта ишловчи асосий “Дура” заводига ҳужум уюштирди.


Бугун 150 нафар ўт ўчирувчи заводдаги ёнғинни икки соатдан кўп вақтда ўчиришга муваффақ бўлди.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари пайшанба куни Фаллужа шаҳрида исёнчиларга қарши бошланган янги операциялар давомида 22 нафар гумондор шахс қўлга олинганини маълум қилди. Бугун Фаллужада Ироқ ҳарбийларига қарашли автомобил карвони кетаётган йўл четида бомба портлади. Бунинг оқибатида бир неча ҳарбий яраланди.
Шунингдек, Ироқнинг каратэ иттифоқи раҳбари Али Шокир пайшанба куни Бағдод жанубида ўғирлаб кетилгани бугун хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG