Линклар

Британияда Лондон портлашларини содир этганларни аниқлаш борасида кенг кўламли қидирув ишларини олиб боряпти.


Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида полицияси расмийси Брайн Пэддик журналистларга Лондон метросидаги пайшанба кунги уччала портлаш бир неча сония ичида содир бўлганини маълум қилди:
“Техник маълумотлар ва гувоҳлар айтган гапларни тахлил қилиш натижасида Лондон метросида портлашлар эрталаб тахминан соат 8:50да бир неча сония ичида юз берганини аниқладик”.
Пайшанба кунги портлашлар оқибатида 49 одам нобуд бўлгани расман тасдиқланди. Метро тунелида яна қанча одам қамалиб қолгани ҳозиргача аниқ эмас. Британия полицияси ҳозирча Лондон портлашлари юзасидан ҳеч кимни қўлга олмади.
Британия Бош вазири Тони Блэр Лондон портларлари ортида ким тургани ҳозирча аниқланмаганини билдирди. Аммо Блэр “БиБиСи” мухбирига берган интервюсида ҳужумларни “Ал-Қайда” гуруҳи амалга оширган бўлиши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG