Линклар

Болгария полицияси синтетик наркотиклар ишлаб чиқарувчи лабораторияни йўқ қилди.


Мазкур лабораторияда тайёрланган наркотиклар араб давлатларида сотилиши мўлжалланган. Болгария полицияси маълумотига кўра, Тарговичте шаҳрида шанба куни тунда ўтказилган операция давомида икки шахс қўлга олинган. Улардан 190 килограмм амфитамин ва 40 килограмм таблетка кўринишидаги наркотиклар тортиб олиниб, мусодара қилинган. Қўлга туширилган наркотиклар олти миллион АҚШ долларига тенг, дея баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG