Линклар

Югославия урушида босниялик серб кучлари 8 минг мусулмон эркакни Серебренницада қатлиом қилганига бугун ўн йил тўлди.


Сана муносабати билан қирғиндан омон қолганлар, қатл этилганларнинг қон-қариндошлари, дўстлари ва бошқалар, жаъми, 50 минг одам йиғилди. Тадбир доирасида 610 одамнинг хоки оммавий қабрга кўмилди.
Босния серблари армияси қўмондони Ратко Младич ва ўша пайтдаги Босния серблари президенти Радован Караджич Серебренница қатлиомини содир этганликда айбланган. БМТнинг Гаагадаги трибунали ҳозиргача бу икки жиноятчини қидирмоқда.
XS
SM
MD
LG