Линклар

Юқори лавозимли БМТ расмийсининг маълум қилишича, Андижон воқеаларидан кейин бошпана сўраб Қирғизистонга ўтган ўзбекистонликларни қайтариб беришни талаб қилаётган Ўзбекистон расмийлари уларга қарши далиллар тақдим эта олмаган.


БМТнинг қочқинлар масалалари билан шуғулланувчи комиссарлигининг Қирғизистондаги расмийси Мустафо Хезрига кўра, унинг ташкилоти бошпана сўровчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиб, уларни экстрадиция қилишга асос бўладиган далиллар топмаган.
XS
SM
MD
LG