Линклар

logo-print

Ироқда исёнчилар уюштирган ҳужумлар оқибатида камида 24 одам нобуд бўлди 50дан ортиқ одам яраланди.


Энг мудҳиш ҳужум Бағдодда армияга сафарбарлик марказида юз берди. Худкуш террорчи ўзини портлатгани оқибатида 18 одам нобуд бўлди. Бугунги портлашлар учун масъулиятни Ал-Қайдага алоқадор Абу Мусаб аз-Зарқавий бошчилигидаги гуруҳ ўз зиммасига олди.
Айни пайтда, пайшанба куни ўғирлаб кетилган Ироқнинг Каратэ иттифоқи раҳбари Али Шокирнинг жасади бугун Бағдоднинг жануби-шарқидаги дарёдан топилди.
XS
SM
MD
LG