Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:42

Журналист ишга тикланди


Ўзини ноҳақ ишдан бўшатилган ҳисоблаб, “Хоразм ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Рустам Искандаровни судга берган журналист Феруза Тангриберганова ишига қайта тикланди.

Журналист ишга тиклангани сабабли суд жараёни ҳам тўхтатилди. Ф.Тангриберганова ўзини ишига тиклаш тўғрисидаги муҳарририят қарорида “инсонийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ҳамкасблар фикри ва журналист кадрлар етишмаслиги эътиборга олингани” қайд этилганини билдирди.

Ф.Тангриберганованинг айтишича, унинг ишдан бўшатилгани мавзуси “Озодлик” радиосида кўтарилгани газета касаба уюшма қўмитасида муҳокама қилинган. Йиғилиш иштирокчилари радиога интервью бергани учун уни қоралаган, давлат хоинига қарагандек қараган.

“Ҳозир ҳамма менга қарши”, - деди журналист.

Хоразмлик журналист Эрпўлат Бахт Ф.Тангриберганованинг ишга тикланганини ғалаба эканини таъкидлади.

“Ферузанинг даъво аризаси судда кўрилмасдан бурун ишга тикланиши ва икки ойлик иш ҳақининг ундириб берилиши газета раҳбариятининг ўз хатосини тушуниб етганида деб биламан. Шунинг учун улар суддан олдин мағлубиятга учради”, - деди Э.Бахт

Ф.Тангриберганова газетанинг жорий йил 4 майдаги сони назорат нусхасига имзо қўймай кетиб қолгани сабабли орадан бир кун ўтиб ишдан бўшатилган эди. Гарчи бу сон ҳеч қандай хатоликларсиз босмадан чиққан бўлса-да, газета бош муҳаррири имзо қўймай кетишни жазога лойиқ ҳисоблаб, уни ишдан бўшатганди.
XS
SM
MD
LG