Линклар

Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов унинг мамлакати буғдойдан мўл хосил олганини эълон қилди.


Ниёзовга кўра, Туркманистонда бу йил 3 миллион 100 минг тонна ғалла йиғиштириб олинган ва бу рекорд кўрсаткичдир. Тўқсонинчи йиллар бошида Туркманистонда йилига 70 минг тонна ғалла йиғиб олинган бўлса, 2001 йилга келиб Туркманбошининг ғалла кампанияси натижаси ўлароқ бу рақам 2 миллион 800 минг тоннага етган. Туркманистонда Ғалла ўзига хос феномен. Ғалла байрами ҳар йили нишонланади. "Оқ буғдой" номли миллий музей ҳам ташкил этилган. Аммо таҳлилчилар, Туркманбошининг бу йил 3 миллиондан ортиқ ғалла хосили олинди, деган бу иддаосига ишонқирамай ёндашишмоқда.
XS
SM
MD
LG