Линклар

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган бир гуруҳ хориж дипломатлари ва журналистлар бугун Андижонга бориб қайтишди.


Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон ҳамда Марказий Осиё давлатлари дипломатларидан иборат бу гуруҳнинг Андижонга сафари Ўзбекистон ҳукумати таклифига кўра амалга ошган. Улар Андижонда маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашишди, зўравонликлар рўй берган жойларни кўздан кечиришди. Икки ойча аввал Ўзбекистон шарқидаги ушбу шаҳарда қон тўкилган эди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, ўзбек аскарлари ўқидан 750 одам нобуд бўлган. Расмийлар эса 173 одам нобуд бўлганини билдирган. Ўзбекистон томони бу юзадан фақат ўзи тергов ўтказишга ҳақли деган иддаода бу юзадан мустақил тергов ўтказиш бўйча Ғарб таклифини хануз рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG