Линклар

Москва вилоят суди икки "скинхед"ни Ўзбекистон фуқароларини ўлдирганликда айблади ва уларга нисбатан қамоқ жазоси белгилади.


Суд қарорига кўра, Денис Ермошин 14 йилга, Антон Кузнецов эса 17 йилга озодликдан махрум этилди. Тергов хулосасига кўра, ўтган йили бу ўспиринлар Россияга ишлагани келган ўзбек йигитларидан пул ундириш билан шуғулланган. Ўзбек ишчилари пул бермагач Ермошин ва Кузнецов улар уйини ёқиб юборишган. Оқибатда икки ўзбек фуқароси ҳалок бўлган, яна икки ишчи куйиш жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG