Линклар

logo-print

Лондондаги мудхиш портлашдан тўрт кун ўтиб шаҳарда ҳаёт қайта изига тушган.


Шаҳар транспорт тизими тўлалигича тикланган. Пайшанба кунги портлаш оқибатида учта метро бекатига шикаст етган. Тўртинчи портлаш эса автобусда рўй берган эди. Британия полициясига кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони бугун 52 кишига етган. Аввалроқ бу рақам 49 деб айтилаётган эди. Яраланганлар сони эса 700дан ортади. Полицияга кўра, ўлганлар сони айтилаётган рақамдан кўп бўлиши мумкин, сабаби ўнлаб одамнинг қаердалиги ҳамон номаълум. Пайшанба кунги портлашдан кейин Британия бўйлаб жорий этилган юқори даражадаги хавфсизлик чоралари ҳамон кучда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG