Линклар

logo-print

Қирғизистоннинг Москвадаги элчиси Апас Жумагулов душанба куни ўз чиқишида Марказий Осиёдаги Америка ҳарбий базалари масаласига яна бир бор тўхталди.


"Афғонистонда вазият аста секин изига тушаётгани баробарида Манасда Америка ҳарбий базасининг туриши муддати ҳам оҳирлаяпти", - деди Қирғиз элчиси.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Қозоғистонда бўлиб ўтган саммитида, аъзо давлатлар Америкадан Марказий Осиё ҳудудидаги ҳарбий базаларини олиб чиқиб кетиш муддатини тайин этишини талаб қилишганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса баённома тарқатиб АҚШ Хонабоддаги ҳарбий база ижараси ва атроф муҳитга келтираётган зарари учун ҳақ тўламагани борасида эътироз билдирган. Эслатиб ўтамиз Америка Ўзбекистондаги Қарши Хонабод, ҳамда Қирғизистондаги Манас базасидан Афғонистондаги амалиётларни қўллаш мақсадида 2001 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG