Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:49

Андижонлик бирликчилар Тошкентда суд қилинадими?


Бир ойдан ортиқ вақтдан буён ҳибсда сақланаётган “Бирлик халқ ҳаракати” партияси Андижон вилояти бўлими фаолларини кўриш ва терговчилари билан учрашиш учун уларнинг яқинларига шу вақтгача рухсат этилгани йўқ.

Бу ҳақда ҳибсдаги Акбар Орипов, Нурмуҳаммад Азизов, Дилмурод Муҳиддинов, Мусажон Бобожонов ва Муҳаммадқодир Отахоновнинг яқинлари маълум қилди.

Яқинлари ҳибсдагилар акрамийликда айбланиб калтакланганини эшитишгани, бундан қаттиқ хавотирда эканини билдирди.

“Ҳозир улар Андижон қамоқхонасида сақланяпти. Уларни Тошкентдан келганлар тергов қилаётган экан”, - дейди яқинлари.

Ҳисбдагиларнинг яқинлари сўзларига қараганда, халқаро ташкилотлар вакиллари уларнинг уйларига келиб кетгандан кейин уларни чўчитиш учун кўчадан машинада ўтишиб, тўппончадан ўқ отиб кетишган.

Ҳибсдагилар яшаган маҳаллаларга келаётган ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари маҳаллалар раҳбарлари билан учрашув чоғида улардан бирликчиларни ёмонлаб гапиришни талаб қилмоқда.

Адвокат Қўчқор Сотволдиевнинг айтишича, терговчилардан бири ҳибсдагиларнинг барчаси Тошкентга олиб кетилишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG