Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:33

Экологик вазият амалдорнинг қорнига қарамайди


Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда экологик вазият йилдан-йилга оғирлашиб бораётган бир пайтда, маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилинмаётир.

Бу ерда экологик муҳитнинг ёмонлашаётгани ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига салбий таъсир кўрсатмоқда. Тупроқ ва ер ости сувларида ҳам салбий ўзгаришлар кузатиляпти. Экологик вазиятнинг ёмонлашуви, айниқса, аҳоли саломатлигига жиддий таъсир этяпти. Маълумотларга кўра, кейинги пайтда мазкур ҳудудлар аҳолиси ўртасида сил, саратон ва турли урологик касалликлар билан оғриётганлар сони кескин ошиб боряпти.

Аҳвол шундай ёмонлашиб бораётганидан ташвишга тушиб, имкон қадар вазиятни яхшилашга ҳисса қўшмоқчи бўлаётган кишилар бор.

Янгиариқлик 46 ёшли Ботир Саидматов вилоятдаги экологик вазиятни яхшилашга ёрдамлашиш йўлидаги ҳаракатларига турли тўсиқлар бўлаётганини таъкидламоқда. У бундан 4 йил муқаддам вилоят экологиясини яхшилашга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, табиат ресурсларини муҳофаза қилишга хизмат қилувчи жамият тузганди.

“Аммо жамиятни тузишда қаттиқ қаршиликларга учрадик. Уларни табиат муҳофазаси ҳам, одамларнинг соғлиғи ҳам қизиқтирмас экан. Фақат президентга хат ёзганимиздан кейингина рўйхатдан ўта олдик”, - дейди Б.Саидматов.

Б.Саидматов жамият фаолиятини йўлга қўйишда ҳам кўплаб қийинчиликларга учраётганини билдирди. Унинг айтишича, жамият ўз идорасидан ҳайдаб чиқарилган. Юқори ташкилотлар таъмагирлик қилишга уриняпти. Бунинг натижасида жамият экологик вазиятни яхшилаш, табиатни асрашга қаратилган дастурини амалга ошира олмаётир.

Мутасадди ташкилотлар вакилларининг билдиришича, вилоятдаги ҳар бир ташкилот қонун доирасида ўз имкониятларидан фойдаланяпти. Жумладан, Б.Саидматов раҳбарлигидаги вилоят табиатни муҳофаза қилиш жамияти фаолиятига ҳам ҳеч ким ноқонуний равишда аралашаётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG