Линклар

Россия Қирғизистондаги Кант авиабазасидаги ҳарбийлар сонини икки баробар кўпайтиришни режалаштирган.


Россиянинг Риа Новости ахборот агентлигининг Россия генерали Владимир Михайловга таяниб хабар қилишича, ҳарбий қўшинларни кўпайтириш яқин орада амалга оширилади.
Россия ҳарбийлари Кантдаги қўшинлар сонини ошириш ҳақида дастлаб ўтган йили эълон қилган, лекин аниқ вақитини айтмаган эди.
Кант авиабазасига Россия, Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон иштирокидаги коллектив хавфсизлик битими ташкилоти доирасида асос солинган.
XS
SM
MD
LG