Линклар

Бугун Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси якшанба кунги президентлик сайлови натижаларини ҳақиқий, деб топди.


Бу ҳақда сайлов комиссия расмийси Галия Алимбекова бугун ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилди.
“Марказий сайлов комиссиясидан сайлов протоколини тасдиқлашни, иккинчидан, 2005 йилнинг 10 июлида ўтказилган қирғизистон президентлик сайлови натижаларини ҳақиқий, деб топишни ва Қурманбек Солиевич Бакиевни Қирғизистон президенти, деб эълон қилинишини сўрайман.”
Марказий сайлов комиссиясига кўра, овоз юеришда 75 фоиз сайловчи қатнашган, улардан 89 фоизи Қурманбек Бакиевга овоз берган.
Энди конституциявий суд марказий сайлов комиссияси эълон қилган натижалар бўйича қарор чиқариши керак.
Суд натижаларни тасдиқласа, август ойида Бакиевнинг президент сифатида қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG