Линклар

logo-print

Бугун Покистон жанубидаги Готки шаҳарча яқинида учта йўловчи поезд тўқнашиб кетди.


Покистон расмийларига кўра, қутқарувчилар ҳозиргача ҳалок бўлган 150 киши жасадини олиб чиққан.
Воқеада мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Маҳаллий касалхона яраланганлар билан тўлгани айтилмоқда.
Темир йўл расмийларининг маълум қилишича, Карачи йўналишидаги поезд машинисти семафор сигналини нотўғри тушуниб, Готки шаҳрчаси бекатида тўхтаб турган Кветта экспресс поездига келиб урилган. Тўқнашув оқибатида бир неча вагон изидан чиқиб, ёнидаги темир изига қулаган. Бу йўлдан катта тезликда кетаётган учинчи поезд, Тезгам Экспресс поезди қулаган вагонларга келиб урилган.
Покистоннинг эскирган темир йўллари тизимидаги ҳалокатларда охирги йилларда ўнлаб киши қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG