Линклар

logo-print

АҚШ генерали Ричард Майерс Америка кучлари Абу Мусаб ал-Зарқавий бошчилигидаги Ироқдаги Ал-Қойда гуруҳининг етакчиларидан бирини ҳибсга олганини маълум қилди.


Ҳаво кучлари генерали Ричард Майерс бу ҳақда Америка телеканалида қилган чиқишида айтди.
“Куни кеча, Зарқавийнинг Бағдоддаги етакчи одамларидан бирини ушладик. Улар бу одамни Бағдод амири Абу Абд ал-Азиз, деб аташади. Бу Зарқавийнинг ҳарбий ҳаракатларига жиддий зиён етказади”, - деди генерал.

Ироққа оид бошқа хабарларда айтилишича, бугун Бағдодда худкуш шахс содир этган портлашда 25 Ироқ фуқароси, асосан ёш болалар, ва америкалик бир аскар ҳалок бўлган.
АҚШ зобити Дэвид Абрамснинг айтишича, бир тўда бола уларга ширинлик бераётган америка аскарлари машиналари атрофида тўпланиб турган.
Шу пайт худкуш шахс машинада у ерга яқинлашиб, ўзини портлатган.
Воқеада уч нафар АҚШ аскари яралангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG