Линклар

Айни пайтда, Италия хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб Исломий экстремизда гумон қилинаётганларни ҳибсга олиш ишларини бошлаб юборди.


Юзлаб полициячилар Рим, Неаполь, Турин, Флоренция, Болонья, Сиракуз, Рагуз ва Италиянинг бошқа шаҳарларида мусулмонлар ва шимолий африкаликлар истиқомат қиладиган маҳаллалардаги уйларга бостириб кириб, тинтув ўтказди.
Италия расмийларига кўра, бу амалиётга ўтган ҳафтадаги Лондон портлашларидан кейин Италия террор хужумининг навбатдаги нишони бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлган.
Айни пайтда, бугун Италияда икки шимолий африкалик халқаро террор ташкилотларига алоқадорликда айбдор, деб топилиб, тўрт йилу саккиз ой қамоқ жазосига ҳукм этилди.
XS
SM
MD
LG