Линклар

Бугун Британия Европа Иттифоқини баъзи фуқаролик эркинликларини бошқаларига солиштириб, аксил террор чораларини кўришга чақирди.


Булар жумласидан телефон ва интернетдан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни мажбурий равишда тўплаш чоралари айтилмоқда.
Британия ички ишлар вазири Чарльз Кларк Европа Парламентининг Фуқаролик эркинликлар қўмитаси олдида қилган чиқишида, транспортда қўрқувсиз ҳаракат қила олиш инсон ҳуқуқи сифатида тан олиниши лозимлигини айтди.
“Пайшанба куни эрталаб портлаб кетишдан қўрқмасдан, Лондон метросида юриш ҳуқуқи биз ҳурмат қилишимиз керак бўлган инсон ҳуқуқлари сирасига қўйилиши лозим бўлган муҳим инсон ҳуқуқидир”, - деди Лондон расмийси.
Европа Иттифоқи адлия ва ички ишлар вазирлари учрашувида раислик қилган Кларкнинг айтишича, ўтган ҳафта Лондонда содир этилган портлашлар анчадан бери муҳокама этилаётган аксил террор чораларни жорий этишнинг долзарблигини кўрсатади.
Ўтган ой Европа Парламенти телефон ва интернетдан фойдаланишни назорат қилиш чорасини инкор этувчи, мажбурий бўлмаган резолюцияни қабул қилган эди.
Шунингдек, Британия ички ишлар вазири 52 кишининг қурбон бўлишига олиб келган Лондон портлашларида тўрт нафар келиб чиқиши покистонлик бўлган Британия фуқаролари гумон қилинаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG