Линклар

logo-print

Бугун Бағдоднинг ўта қаттиқ қўриқланадиган Яшил зонаси яқинида икки худкуш ҳужумчи ўзини портлатди.


Кейинги хабарларга кўра¸ камида икки полициячи нобуд бўлган¸етти одам яраланган. Учунчи худкуш ҳужумчи ўзини портлатмай туриб¸ полиция томонидан отиб ташланган. Ҳужум учун Ал-Қайда жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Айни пайтда¸ Ал-Қайданинг Ироқ ичкарисидаги вакиллари¸ Интернет саҳифалари орқали кечаги ҳужумга алоқадор эмасликларини эълон қилдилар. Чоршанба кунги ҳужум оқибатида 27 одам нобуд бўлди¸ уларнинг аксарияти америкалик ҳарбийлардан ширинлик олишга шошган болалардир. Мазкур қотиллик учун Ал-Қайда Оллоҳ душманлари ва янги Салиб юриши бошлаганларни айблади.
Айни бу раддия билан бир пайтда¸ Америка ҳарбийлари Миср элчисини ўғирлаш ва қатл этишда қатнашганликда гумон этилаëтган Ал-Қайданинг юқори даражали аъзоси қўлга олинганини эълон қилди. Ал-Фаҳдавий ëки Абу Себа сифатида машҳур бу одам¸ Рамадийда ушланган.
XS
SM
MD
LG