Линклар

Маркази Ню-Йоркда жойлашган Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти¸ андижонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Лутфулло Шамсуддиновни экстрадиция қилмагани учун Қозоғистон ҳукуматини олқишлади.


Сешанба куни расмий Астана¸ Ўзбекистон ҳукуматининг кучли босимига қарамай¸ Шамсуддиновни БМТ нинг қочқинлар бўйича идорасига топширган эди.
Ҳюман Райтс Уотч бугунги баëнотида қўшни Қирғизистонни ҳам ўзбекистонлик қочқинларни мажбуран ватанига қайтармасликка чақирди.
Андижондаги қонли воқеалардан сўнг 500 га яқин ўзбекистонлик Қирғизистондан бошпана топган. Ўзбекистон ҳукумати улардан 29 тасини террорчилик ва бошқа оғир жиноятларда айбламоқда ва расмий Бишкекдан уларнинг ўзига қайтарилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG