Линклар

logo-print

“Ваҳҳобий” талабалар устидан суд бошланди

  • Садриддин Ашур

13 июль куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида пойтахтдаги олий ўқув юртида таълим олаётган тўрт йигит устидан суд жараёни бошланди. Улар ваҳҳобийлик диний оқимига аъзоликда айбланмоқда.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, судланаётганлар наманганлик Давронжон Аҳмедов, самарқандлик Акмалжон Каримов , бухоролик Музаффар Беҳбудов ва Фурқат Асадов бўлиб, улар Жиноят кодексининг 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 244-1-прим (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш) ва 244-2-прим моддалари (диний, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича айбланмоқда.

С.Икромовнинг таъкидлашича, судланувчилар февраль ойида ҳибсга олинган бўлиб, фақат май ойига келибгина улар устидан жиноят иши қўзғатилган. Бу Ўзбекистон қонунчилигига мутлақо зиддир. Бундай ташқари, йигитларнинг барчасига яшаш ва ўқиш жойидан ижобий тавсияномалар берилган.

Судланувчи Давронжоннинг онаси Кубро Аҳмедова “Озодлик” мухбири суҳбатда ўғлининг гуноҳ иш қилганига ишонмаслигини билдирди.
Унинг айтишича, ўғли мактаб давридан бери фақат аъло баҳоларга ўқиб келади. Бировга ҳатто қаттиқ гапирмайди, жамоат ишларида ҳам фаол.

Айблов хулосасига кўра, барча судланувчилар ваҳҳобийлик диний оқимига алоқадорлигини тан олган ва президентдан қилмишлари учун ёзма равишда кечирим сўраган.

С.Икромовнинг фикрича, бу хулоса судда енгиллик бўлади, дея кўрсатилган руҳий тазйиқлар ёки қийноқ ёки қўрқитишлар натижасида олинган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG