Линклар

Марказий Бухоро зовурига айланган эссиз Зарафшон


Басира Бухоро вилоятида Зарафшон дарёсидан экин майдонларидан чиқадиган дренаж зах сувни оқизишда коллектор сифатида фойдаланилмоқда. Бундан мақсад ерларни шўрланишдан асраш экани айтиляпти.

Бухоро вилояти гидромелиорация экспедицияси ходими Ҳусан Ҳасановнинг сўзларига қараганда, айни кунларда Зарафшонда сув кам. Шунинг учун зах сув дарёга оқизиляпти.

“Агар шундай қилинмаса, ерларимизда шўрланиш кучайиб кетади. Бунинг натижасида ҳосилдорлик 50-70 фоизгача пасайиши мумкин. Шунинг учун вилоятдаги 46 минг гектар ердан чиқадиган зах сув дарёга оқизилади”, - деди Ҳ.Ҳусанов.

Бугун Зарафшон суви Бухорогача етиб келмайди. Мутахассислар дарёнинг эски ўзани йўқолиб кетмаслиги учун унга зах сув ташланаётганини ҳам билдирмоқда.

Ҳозир Зарафшон дарёси ўз номини йўқотган деса ҳам бўлади. Эндиликда соҳа мутахассислари Зарафшонни “Марказий Бухоро зовури” деб атайди. Қачонлардир Бухорони сув билан таъминлаб, унга оби ҳаёт келтирган дарё бугун оддийгина зовурга айланиб қолди.
XS
SM
MD
LG