Линклар

Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолидан 190 таси маҳбус


Басира Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Бухоро шаҳрида “Жазони ижро этиш муассасаларида инсон ҳуқуқлари мониторинги” мавзуида тренинг машғулотларини бошлади.

Машғулотлар раҳбари Татьяна Заиченконинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 190 та маҳбус тўғри келади. Бу маълумотлар 2004 йилда Халқаро қизил хоч жамияти томонидан эълон қилинган.

“Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари тизимида транспарентлик йўқ. Тизимда нодавлат ташкилотларнинг иштирок этиш имкони ҳам йўқ эди. 2000 йилдан жиноий жазо ўташ тизимида либераллашиш бошланди. Аввалгидан кўра анча ўзгаришлар бор. Ўзбекистонда ўлим жазоси қўлланадиган моддалар камайиб бормоқда”, - деди Т.Заиченко.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда Ғарбдан фарқли ўлароқ, жазони ижро этиш тизими Ички ишлар вазирлигига бўйсунади.

Т.Заиченко мамлакатда эълон қилинадиган амнистиялар туфайли жазони ижро этиш муассасаларида маҳбуслар сони ортиб бориши кузатилмаётганини билдирди.

Тренингда жазони ижро этиш муассасаларида инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари учраши қайд этилди.

Бухородаги тренинг 19 июлгача давом этади.
XS
SM
MD
LG