Линклар

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Ғарбий соҳилда Исроил қўшинларининг фаластинлик жангарини отиб ўлдирганидан сўнг бошланган зўравонликларни қоралади ва аҳолини босиқликка чақирди.


Айни пайтда Аббос¸ Ғазода турли Фаластин гуруҳларининг фавқулодда учрашувини ҳам чақирди.
Мазкур учрашувда¸ Исроил ва Фаластин жангарилари уюштираëтган ўзаро ҳужумлар сабаб таҳдид остида қолган ўт очмаслик ҳақидаги норасмий келишув тақдири муҳокама этилади.
Ҳамас сиëсий қаноти раҳбари Холид Машал¸ ўз гуруҳи сешанба кунги воқеаларга қарамай¸ сулҳ келишувини бузмаслигини билдирди.
Сешанба куни фаластинлик худкуш ҳужумчининг Нетаня шаҳрида ўзини портлатгани оқибатида¸ беш исроиллик ўлдирилди. Бунга жавобан Исроил ҳарбийлари уюштирган чоршанба кунги ҳужумдан бир фаластинлик полициячи нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG