Линклар

7 июл кунги Лондон портлашларини тафтиш қилаëтган Британия полицияси бугун ўз дастлабки хулосасини эълон қилди.


Унга кўра¸ кетма-кетма содир бўлган портлашларни тўрт худкуш ҳужумчи амалга оширган.
Метрополитен полицияси расмийларига кўра¸ тўртала ҳужумчи шахси аниқланган. Бугун улардан иккитасининг кимлиги ва бирининг фотосурати жамоатчиликка эълон қилинди. Айтилишича¸ иккала шахс асли покистонлик Британия фуқаролари ва улар Англия шимолида яшаб келганлар.
Метрополитен полициясининг аксил-террор бўлими бошлиғи Петер Кларк¸ ҳужумчилардан бири ҳақида ахборот берди.
"Мен Ғарбий Йоркширдан Лондонга келиб¸ Алдгайт бекатида нобуд бўлган шахс кимлигини тасдиқлашим мумкин. Бу 22 яшар Шаҳзод Танвирдир. Биз айнан шу шахс портлашлардан бирига маъсул деган ишончдамиз"¸ - деди Кларк.
Айни пайтда¸ бугун бутун Европа бўйлаб Лондон портлашлари қурбонлари хотираси учун икки дақиқалик сукут сақланди. Метро бекатлари ва автобусларда уюштирилган ҳужумлар оқибатида 52 одамнинг нобуд бўлгани¸700 дан ошиқроқ йўловчининг эса жароҳат олгани расман тасдиқланди.
XS
SM
MD
LG