Линклар

Европа Иттифоқи Қозоғистонни ўзбекистонлик инсон ҳуқуқ ҳимоячисини Ўзбекистонга экстрадиция қилмай БМТ қочқинлар идорасига топширгани учун олқишлади.


Андижон воқеалари гувоҳи бўлган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Лутфулло Шамсуддинов шу ой бошларида Қозоғистонда қамоққа олинган ва Тошкент эса унинг экстрадициясини талаб этган эди. Пайшанба куни Хьюман Райтс Уотч ташкилоти ҳам Қозоғистон ҳукуматини халқаро конвенцияларга амал қилган холда ўзбекистонлик қочқинни қийноққа солиниши эхтимоли бўлган Ўзбекистонга экстрадиция қилмагани учун олқишлаган ва бу Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ўрнак бўлиши кераклигини билдирган. Эслатиб ўтамиз халқаро ҳамжамият танқидларига қарамай ўтган ой Қирғизистон тўрт нафар ўзбек қочқинини Тошкент қўлига топширганди. Маълумотларга кўра 29 нафар қочқин ҳозирда Қирғизистон хибсхонасида сақланмоқда. Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари улар Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкинлигидан хавотир билдиришган.
XS
SM
MD
LG