Линклар

Лондондаги портлаш қурбонлари сони расман 54га етди.


Британия полициясига кўра, 7 июл кунги Лондон метроси ҳамда жамоатчилик автобусидаги ҳудкуш портлашларни келиб чиқиши покистонлик бўлган уч британ фуқароси ҳамда жамайкада туғилган британиялик содир этган. Аммо портлашнинг қатор жиҳатлари ҳамон мавхум, дейди Лондон полициясининг террорчиликка қарши кураш бўлими раҳбари Питер Кларк.
"Биз кўп нарсага ойдинлик киритишимиз керак: теракт уюштирувчилари ким, ким уларни молиялаган, тайёрлаган ва бу ерга юборган. Буни аниқлашга ойлаб вақт кетади", - деди Кларк.
Покистон томони эса терговни оҳиригача олиб боришда Британия хавфсизлик ҳизмати билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG