Линклар

Индонезия ҳукумати ва Аче вилоятидаги исёнчи кучлар вакиллари келаси ой тинчлик ҳақида шартнома имзолашга келишди.


Мазкур битм Суматра оролида 29 йил давом этган қуролли қарама-қаршиликка чек қўяди. Индонезия Ахборот вазири Софян Жалил бугун Хелсинкида журналистларга Жакарта расмийлари келишув лойиҳасини тасдиқлаганини маълум қилди. “Аче озодлик ҳаракати” партизанлари вилоятга мустақиллик берилиши талабидан воз кечган. Бунинг эвазига ҳукумат уларга сайловларда қатнашиш учун сиёсий партия тузишга рухсат берган.
Расмий келишув 15 август куни Финляндияда имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG