Линклар

АҚШ ва Афғонистон ҳукумати қўшинлари толибларнинг 20 нафар жанггариси, жумладан беш нафар хорижлик жанггарини ўлдирди.


Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Муҳаммад Зоҳир Азимийга кўра, толиблар жанггарилари пайшанба ва жума кунлари Хўст вилоятидаги Афғонистон миллий армиясига қарашли икки ҳарбий қисмига ҳужум қилган. Афғонистон ҳукумати қўшинлари АҚШнинг жанговор учқичлари ва вертолетлари мадади билан толиблар ҳужумларини қайтарган.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари шанба куни Пактика вилоятида «Жийп» русумидаги автомобил минада портлагани оқибатида америкалик тўрт ҳарбий яраланганини маълум қилди. Ярадорлар воқеа жойига яқин бўлган АҚШ ҳарбий госпиталига олиб борилган.
XS
SM
MD
LG