Линклар

Қирғизистон Бош вазири биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажараётган Феликс Қулов мамлакатдаги ҳозирги иқтисодий вазият янги президент Қурманбек Бакиев олдида турган энг жиддий муаммо бўлиши мумкинлигини айтди.


Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда:
“Одамлар инқилоб эски тузумдан қутулишга ёрдам беради деган умидда. Улар давлатнинг янги раҳбарларига умид боғлаб, қалб амри билан сайловда қатнашдилар”, – деди Феликс Қулов.
“Ор номус” партияси раҳбари Қуловга кўра, ҳозир Қирғизистондаги иқтисодий вазият кўнгилдагидек эмас ва бундай шароитдан чиқиш учун Бакиев анча ишни амалга ошириши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG