Линклар

Исроил ҳукумати фаластинликлар содир этаётган зўравонликни тўхтатиш учун бор имкониятни ишга солишини билдирди.


Маълумотларга кўра, Исроил Мудофаа вазири Шаул Мофаз агар Фаластин раҳбарияти фаластинлик жанггариларнинг Исроилга қарши ракета ва гарнатамёт ҳужумларини тўхтата олмаса, Исроил кучлари Фаластин ҳудудларида кенг кўламли ва узоқ муддатли ҳарбий амалиётлар бошлашини билдирган. Айни пайтда эҳтимолий ҳарбий ҳужумни амалга ошириш учун Ғазо чегараси яқинига минглаб Исроил қўшинлари тўпланган.
Кеча Фаластин президенти Маҳмуд Аббос жанггари гуруҳларни ҳужум уюштиришни тўхтатишга ва беш ойдан бери амал қилиб келинаётган “Ўт очишни тўхтатиш” келишувига қўшилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG