Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:04

Марат Зоҳидов ташкилотни “тозалаш”га киришди


Инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти вице-президенти Марат Зоҳидов ташкилотнинг вилоят бўлимларини номақбул шахслардан тозалашга киришилганини эълон қилди.

М.Зоҳидовнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, ҳозирча ташкилотнинг Самарқанд ва Наманган вилоятлари бўлимлари тарқатиб юборилиши ҳақида қарор қабул қилинган. Андижон вилояти бўлими эса Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлими мақомидан маҳрум қилинган.

М.Зоҳидов бундай жиддий қарорлар қабул қилинишига ташкилотнинг жойлардаги бўлимлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек асл мақсадларидан чекиниб, ҳукумат ҳамда ички ишлар органлари манфаатларига мос ишларни амалга ошираётгани сабаб бўлганини таъкидлади.

М.Зоҳидовнинг сўзларига қараганда, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилояти бўлими аъзолигига вилоят ички ишлар бошқармасининг собиқ ходимлари Ҳалим Маҳмудов ва яна бир неча кишилар киритилган. Бўлим раҳбари Алишер Алланазаров эса бошқарувни милиция подполковниги Ҳ.Маҳмудов ва ўзини бўлим эксперти деб атаётган Адҳам Бегматов ихтиёрига топшириб қўйган. Ташкилотнинг Андижон вилояти бўлими раиси Қодир Эргашев эса Андижон фожеалари тўғрисида бир-бирига тўғри келмайдиган кўрсатмалар берган.

М.Зоҳидов ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот Андижон воқеалари тўғрисида аниқ хулоса чиқаргани, бу хулосалар бўйича ташкилотнинг Франкфуртдаги бош қароргоҳида ҳисобот берилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG