Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:27

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво

“Халқ сўзи” газетасининг 13 июль сонида Назрулло Ҳамроевнинг “Жавоби топилмаётган саволлар” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда муаллиф Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қабул қилинган минтақадаги хорижий ҳарбий базаларга оид декларация хусусида тўхталиб, жумладан, бундай ёзади: “АҚШ ҳарбий контингенти Хонободдаги авиабазани нима учун банд этиб турибди? Бу ерда Америка ҳарбийлари қандай вазифани бажармоқда? Агар бу АҚШнинг аллақандай геосиёсий манфаатлари билан боғлиқ бўлса, унинг бизга, Ўзбекистонда яшаётган одамларга нима дахли бор?”


“Адолат” газетасининг 15 июль сонида профессор Карим Норматовнинг “Хавфсизликни таъминлаш – тараққиёт гарови” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Андижон воқеаларини ўзича таҳлил этишга ҳаракат қилган муаллиф бундай мулоҳазаларни билдиради: “Нега айнан Ўзбекистон нишонга олинадию, қочиш жойи –Қирғизистон ёки Тожикистон бўлади!? Ҳой малъун ва ватангадолар, ўт билан ўйнашманг, ахир Ўзбекистон жаҳон тамаддунидаги ривожланаётган мамлакат ва ўз истиқболига эга юрт-ку!”


“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 12 июль кунги сонида Иброҳим Норматовнинг “Маънавиятсиз эркинлик бўладими?” сарлавҳали мақоласида бундай сўзлар бор: “Хулқ-атворсиз, яъни маънавиятсиз демократия биз хоҳлаган ва бизнинг тушунчамиздаги демократия (эркинлик) эмас. Бошқаларга экспорт қилинаётган, яъни бизларга ҳам тиқиштирилаётган демократия эса маънавиятсиз эркинлик бўлиб, ўзгалар ўйлаб топган ноахлоқий турмуш тарзи нусхасидир. Ғарбий Европада ахлоқсизлик шу даражада авж олиб кетдики, беҳаёлик, бир жинсли никоҳ, ёлғизлик ёки ит билан бирга яшаш оддий ҳолатга айланиб қолди. Яна буни демократик қадриятлар сифатида қонун йўли билан тарғиб қилишаётганига нима дейсиз?”
XS
SM
MD
LG