Линклар

ОАВ янгиликлари


Шайбон

Тожикистондаги “Неруи сухан” (“Сўз кучи”) газетаси фаолияти яна тўхтатилди. Бир неча ой мобайнида чоп этилмай келаётган газета фаолиятини тиклашга ўтган ҳафтадагина рухсат берилган эди.

Газета бош муҳаррири Мухтор Боқизоданинг таъкидлашича, газетанинг чоп этилмаслигига қандайдир ҳуқуқий камчиликлар сабаб бўлаётгани йўқ, балки ҳуқуқ-тартибот органлари халақит бермоқда. Афтидан, деди муҳаррир, Тожикистон ҳуқуқ-тартибот тартибот органлари уларнинг кучи олдида сўз кучи ҳеч нарса эмаслигини исботлаб қўймоқчи.

Х
Х
Х

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида “Жамиятга давлат оммавий ахборот воситалари керакми?” мавзусида бўлиб ўтган давра кенгаши иштирокчилари мамлакат раҳбари Қурманбек Бақиев ҳамда Жоқорғу Кенеш спикери номига очиқ хат йўллади. Хатда журналистлар ҳукумат амалдорлари матбуотни хусусийлаштириш кампаниясига тўсиқ бўлаётганини билдириб, Бақиевдан ўзи ваъда қилган жараённинг қаршиликларсиз амалга ошишига йўл очиб беришни сўраган.

Х
Х
Х

Ўтган пайшанба куни Олмаотанинг “Кенсой” қабристонида марҳум журналист Асхат Шарифжонов хотирасига ёдгорлик ўрнатилди. Маросимда қатнашган журналистлар касбдошининг ўлими билан боғлиқ айрим саволларга ҳамон ойдинлик киритилмаётганидан таажжуб билдирди.

А.Шарифжонов ўтган йили автоҳалокатда ҳалок бўлганди. Аммо ҳамкасблари унга суиқасд уюштирилганини айтмоқда.

Х
Х
Х

“Чегара билмас репортёрлар” ташкилоти бухоролик журналист Ражаббой Рауповнинг аёвсиз калтаклаб кетилганидан ташвиш билдирди. Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, расмий Тошкент журналистлар хавфсизлиги масаласига жиддий эътибор қаратмоғи ва Р.Рауповга нисбатан куч ишлатган шахслар жавобгарликка тортилишини таъминлаши лозим.
XS
SM
MD
LG