Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:04

“Конституциявий тузумга тажовуз қилган” муслималар қамалди


Зикрилло Ишонч Тошкент шаҳри жиноят ишлари суди диний айблар қўйилган 6 муслимани 5 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этди. 65 ёшли Нуринисо Юсуповага эса 3 йиллик шартли жазо тайинланди.

Суд Н.Юсуповага икки кўзи операция қилингани, қарилиги, эрининг касаллигини эътиборга олиб, шундай жазо белгилади.

Судланганлар орасида 8 фарзанднинг онаси ҳам бор. Бошқаларининг ҳам фарзандлари қаровсиз қолмоқда. Чунки, маълум бўлишича, судланганлардан беш аёлнинг турмуш ўртоқлари ҳам 1999-2000 йилларда узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинган.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг билдиришича, судланган аёлларга конституциявий тузумга тажовуз қилиш, турли варақалар тарқатиш, ноқонуний диний оқимларга аъзолик айблари қўйилди.

Судланувчиларнинг қариндошлари суд ҳукми адолатсиз бўлганини айтмоқда.

“Судланганларнинг на ҳизбчиларга алоқадорлиги, на варақа тарқатгани, на қўйилган бошқа айблар исботини топгани йўқ. Икки кўзи ҳам операция қилинган, кўчага чиқишга қийналадиган қари аёл қандай қилиб давлатга қарши курашиши мумкин”, - дейди қариндошлари.

Суд мажлисига айбланувчиларнинг яқинлари, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари киритилмади.

Маҳкумаларнинг яқинлари чиқарилган ҳукм юзасидан аппеляция берилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG