Линклар

logo-print

Янги раҳбар ваъдасини бажарадими?


“Ўзагросаноатқурилиш” акциядорлик жамиятига қарашли Намангандаги “Каръер” шўъба акциядорлик жамияти ишчи-хизматчилари эълон қилган иш ташлаш бир неча кундан буён давом этмоқда.

“Каръер” уй қурилишида ишлатиладиган бетон плиталар ишлаб чиқаради. Бу ерда 28 киши ишлайди. Жамият ишчилари ташкилотга ўзларининг истаклари инобатга олинмасдан янги раҳбар тайинланганидан кейин иш ташлаш эълон қилганини айтмоқда. Уларнинг таъкидлашича, бундан 2 ой муқаддам жамиятга Лутфиддин Ғиёсиддинов раҳбар этиб тайинланган.

“Илгариги раҳбар корхонада ишни йўлга қўйгандан кейин ишдан четлатилиб, ўрнига ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмасдан янги одам тайинланди. Биз ҳам акциядормиз. Лекин биздан ҳеч нарса сўралгани йўқ. Янги раҳбар ишчиларга дўқ-пўписа қилади, одамнинг устидан кулади, сўкади”, - дейди жамият ишчилари.

Уларнинг таъкидлашича, Л.Ғиёсиддинов ишчиларни ишдан бўшатмасдан туриб исталган вақтда тазйиқ ўтказиш учун ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёздириб олган. Иш ҳажми ортган бўлса-да, ишчиларга тўланадиган ҳақ камайтирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Л.Ғиёсиддинов ишчи-хизматчиларнинг барча талабларини бажаришга ваъда берган ва 20 июлга ишчиларнинг йиғилишини чақирган.
XS
SM
MD
LG