Линклар

Лондон суди Афғонистонлик собиқ қўмондон Фарëдий Зардодни 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.


Зардод Афғонистон аҳолисининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилганликда айбланди.
Ўтган асрнинг 90 йилларида Зардод¸ Кобул Жалолобод йўлида блок пост ўрнатиб ўтган кетганларни талаш билан шуғулланган.
Айни пайтда Зардод қишлоқларни талаш ва қўлга олинганларни мудҳиш қийноқларга солиш билан шуғулланган.
Толиблар режими қулаганидан кейин Зардод Лондонга қочиб жойлашган эди.
Зардод устидан чиқарилган ҳукм Британия тарихида биринчи бор мамлакат ташқарисида инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан кўрилган чора экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG