Линклар

Бугун Британия ҳукумати Лондон портлашларидан сўнг юзага келган вазиятда қабул қилинадиган янги аксил-террор чораларига оид таклифларни парламентга тақдим этди.


Ички ишлар вазири Чарлз Кларкнинг айтишича¸ янги чоралар экстремистларни мамлакатдан узоқ тутиш борасидаги имконларни оширишга қаратилган.
Унга кўра¸ ҳукумат мамлакат учун қабул қилиб бўлмас деб саналадиган экстремистик хулқ-атворни белгиловчи рўйхат ишлаб чиқади ва шу асосда қоидани бузган хорижийларни автоматик тарзда мамлакатдан ҳайдаб юборади.
Бу рўйхатдан¸ бошқаларни диний фаолиятга тарғиб қилиш¸ терроризмни рағбатлантирувчи вебсайтлар юрғизиш ëки шу мазмундаги мақолаларни тарқатиш каби ҳаракатлар жой олган.
XS
SM
MD
LG