Линклар

Айни пайтда¸ Россия президенти Путин хорижий ташкилотларнинг мамлакатдаги сиëсий фаолиятни маблағ билан таъминлаши яқин орада тўхтатилишидан огоҳлантирди.


Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан Кремлда ўтказган учрашувида Путин¸ ’’келинглар ўз ички муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилайлик’’¸ - дея мурожаат қилди қатнашчиларга.
’’Мен Россия федерациясидаги сиëсий фаолиятнинг хориждан пул билан таъминлашига мутлақ қаршиман. Мен бунга мутлақ қаршиман. Ўзини ҳурмат қиладиган бирор давлат бунга йўл қўймайди ва мен ҳам бунга йўл қўймайман’’¸ - деди Путин.
Россия расмийлари Сороснинг Очиқ жамият институтини пост-совет ҳудудларидаги рангли инқилобларни пул билан таъминлаганликда айбламоқда ва яқинда унинг Москва бўлимини ëпиш ҳақида қарор чиқарди.
XS
SM
MD
LG