Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазирлигининг бугун эълон қилинган янги йиллик ҳисоботида Хитойнинг қуролланиш суръати юзасидан ташвиш изҳор этилди.


Пентагон фикрича¸ Хитой қурол-яроғларининг тезлик билан кўпайтирилиши узоқ муддатда қўшни мамлакатларга жиддий таҳлика солади.
Ҳисоботда айтилишича¸ мудофаа харажатлари учун Хитой йилига 90 миллиард доллар сарфламоқда ва ҳарбий бюджети катталиги билан Хитой АҚШ ва Россиядан кейин учинчи ўринга чиққан.
Ҳозирда Хитой Тайван рўпарасига 700 та қисқа масофага учувчи ракета жойлаштирган ва бу ракеталар сони йилига 100 тага кўпайиб бормоқда.
Пентагон ҳисоботи билан айни пайтда эълон қилинган бугунги баëнотида Оқ уй маъмурияти Хитойни ўзига қарши ҳарбий таҳлика деб ҳисобламаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG