Линклар

logo-print

Польша ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилиши, Беларус яна бир поляк дипломатини мамлакатдан чиқриб юборган.


Вазирлик матбуот котиби Александр Чецконинг айтишича, ўтган жума куни Минскдаги Польша элчихонаси консули Анджэй Бучакдан Беларусни тарк этиш сўралган.
Чецконинг айтишича, бунга жавобан Беларус дипломатларидан бири Польшадан кетиши талаб этилиши мумкин.
Агар Польша бундай қилса, жорий йилнинг бошидан бери икки давлат ўртасидаги дипломатларни ҳайдаб чиқаришнинг иккинчиси бўлади.
Дипломатларни ҳайдаб чиқариш, Беларус Президенти Александр Лукашенка Польша дипломатини Беларус ички ишларига аралшганликда айблаганидан сўнг бошланган эди.
XS
SM
MD
LG