Линклар

Россия ҳукумати гиёҳвандликка қарши кураш бўйича лдастурни тасдиқлади.


Россия Бош вазири ўринбосари Александр Жуковнинг айтишича, мазкур дастур олдингиларидан унда аниқ белгиланган вазифалар билан фарқ қилади.
“Янги дастурда унинг самаралигини белгиловчи аниқ кўрсаткичлар бор. Яъни наркотиклар истеъмоли кўламини қисқартириш кўрсаткичлари. Ўйлайманки, буни ҳар йили натижаларни таҳлил қилиб, дастурга керакли ўзгартишлар критишимиз мумкин бўлади”, - деди Жуков.
Мазкур дастур гиёҳваналарни даволаш ва реабилитация қилишга қаратилган.
Россия соғлиқни сақла ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йили Россияда 490 минглан ортиқ гиёҳвандлар қайд этилган.
Россиянинг наркотикларга қарши кураш расмийсининг таъкидлашича, аслида наркоманлар сони расмий рақамлардан анча юқори. Кузатувчиларга кўра, Россияда олти миллионгача гиёҳванд бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG