Линклар

Грузия расмийларининг маълум қилишича, полициячини ўлдирганлик ва АҚШ Президенти Жорж Бушга қаранта граната ирғитганликда гумон қилинган шахс ўз айбига иқрор бўлган.


Соғлиқни сақлаш ўринбосари Иракли Гиоргобиани гумон қилинаётган шахс касалхонада ўз айбини бўйнига олганини айтди. Владимир Арутюнян исмли бу одам чоршанба куни уни хибсга олиш пайтда рўй берган отишмада яраланган ва касалхонага олиб келинган эди.
Арутюнян АҚШ ва Грузия президентлари 10 май куни Тбилисида чиқиш қилаётган пайтда саҳнага қарата жанговар граната отганликда гумон қилинаётган эди. Граната саҳнага 30 метр етмасдан ерга тушган, лекин портламаган.
XS
SM
MD
LG