Линклар

Журналистларни ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистон расмийлари қирғизистонлик журналистни ҳибсга олгани ва ўзбекистонлик журналистни қувғин қилганидан ташвиш билдирмоқда.


Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг таъкидлашича, бу воқеалар Андижон хунрезлигидан кейин мутбутга нисбатан бошланган тазийқ кампаниясининг бир қисмидир.
Ташкилотнинг маълум қилишича, қирғизистонлик журналист талаба Эркин Ёқубжонов, Андижон қатли оми ҳақида Тинчлик водийси, деб номланувчи радио тармоғи учун репортаж тайёрлайтган чоғида қўлга олинган.
Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати матбуот бўлими раҳбари Олимжон Тўрақулов Ёқубжонов чегерани ноқонуний кесиб ўтгани учун ҳибсга олинганини айтди.
Чегара билмас мухбирлар шунингдек, ўзбек журналисти Тўлқин Қораевнинг, расмийлар томонидан мунтазам таъқиб қилангани боис, Ўзбекистондан қочишга мажбур бўлганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG