Линклар

logo-print

Айни пайтда, Лондон порталашлари ортида турган террорчилар Покистондан қидирилмоқда.


Хабар қилинишича, Покистон расмийлари ўтказаётган амалиётларда юзлаб исломий жанггариликда гумон қилинаётганлар қўлга олинган.
Покистон Президенти Парвез Мушаррафнинг покистонликларга ўтказилаётган амалиётлар мақсадини тушунтириш учун мурожаат қилиши кутилмоқда. Тергов Лондон портлашлари Покистондан туриб бошқарилганини кўрсатган.
Британияда чиқадиган Зе Таймс газетасида айтилишича, Покистонда қўлга олинганлар орасида Ал-Қайдага алоқадорликда гумон қилинган Ҳарун Рашид Асуат ҳам бор. Маълум бўлишича, Асуат Лондондаги портлашлардан бир неча соат олдин, улар содир этганликда гумон қилинаётган худкушларга қўнғироқ қилган.
Покистондаги фундаменталист мусулмон партиялар жума куни ҳибсга олишларга қарши норозилик намойиши ўтказишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG