Линклар

Лондон метросида яна портлашлар содир этилди.


Шундан сўнг учта метро чизиғи ёпиб қўйлди. Метронинг Шимолий, Виктория ва Ҳаммерсмит чизиғлари ёпилган.
Хабарларга кўра, метро поздалрилда унча кучли бўлмаган портлашлар содир этилган.
Шунингдек, шаҳар автобусларидан бирида ҳам кичик портлаш бўлган. Лондон полицияси бошлиғи Иан Блэйр ҳаммаси бўлиб тўртта портлаш бўлганини айтди.
“Тўртта портлаш ёки портлатишга уринганлик ҳолатлари аниқланган. Аслида нима содир бўлгани ҳозирча ноаниқ қолмоқда”, - деди полиция бошлиғи.
Унинг маълум қилишича, воқеада кам талофот кўрилган, лекин бу ҳақда тафсилотлар ҳозирча йўқ.
Кимёвий-ҳимоя кийимидаги одамлар метрога кириб кетаётгани кузатилган. Лекин кимёвий хужум ҳақида хабарлар олингани йўқ.
Полиция ҳозирча бу воқеани ўта жиддий, деб баҳолмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бундан икки ҳафта олдин Лонданда содир этилган портлашларда 56 киши ҳалок бўлган ва 700га яқин одам жароҳатланган эди.
Бугунги воқеа ҳақидаги хабарлардан кейин Британия бош вазири Тони Блэйр режалаштирилган учрашувларини қолдирди.
XS
SM
MD
LG