Линклар

Мустақил журналист - фитна объекти


Фирдавс Қашқадарёлик мустақил журналист Тўлқин Қораевга нисбатан маҳаллий ҳокимият органлари томонидан янги фитна ҳозирланаётгани ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда.

Гулшан Қораеванинг сўзларига қараганда, Т.Қораевга нисбатан янги ғаламислик тайёрланаётгани ҳақида 13 июль куни Моҳира Ёриева исмли аёл маълум қилган.

“М.Ёриева уйимизга келиб, вилоят прокуратураси вакиллари ўзига Т.Қораевни ушлашга ёрдам беришни таклиф қилганини билдирди. Бунинг учун Ёриевага уй-жой ва машина ваъда қилинибди”, - деди Г.Қораева.

М.Ёриева Т.Қораевнинг яқинларига тилхат ҳам берган. Ушбу тилхатда ёзилишича, у 1974 йилда Чироқчи туманидаги Жалабек қишлоғида туғилган. 2003 йил августда эри 4 фарзандини олиб қолиб, ўзини уйдан ҳайдаб юборган. Жорий йил январда эса 7 ёшли ўғли Жасурбек вафот этган. М.Ёриева бу ишни одилона ўрганиш учун туман ва вилоят прокуратураларига мурожаат қилган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси вакили Ойбек Мустафоев мазкур орган томонидан Т.Қораевни ушлаш мақсадида М.Ёриева орқали фитна тайёрланганини рад этди ва бу туҳмат эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG